18:35, 31.03.2020 // 52705

Карантин маданияти. Дераза, балкон ва том устидаги одамлар — суратларда

Коронавирус пандемияси муносабати билан эълон қилинган карантин бутун дунё одамларини уйда ўтиришга мажбур қилмоқда. Reuters дунё аҳолиси карантинни қай тарзда ўтказаётгани акс этган суратларни тақдим этди.

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида коронавирусга чалинганларнинг соғайиб кетишини тилаб дуо қилаётган одамлар.           Фото: Reuters

Испаниянинг Барселона шаҳрида яшовчи 37 ёшли ҳаваскор пианиночи уйи балконидан туриб қўшнилари учун мусиқа чалиб бермоқда.                                                                                                                                                                                                             Фото: Reuters

Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳрида полиция уйига қайтишни буюраётган одамларга қараб турган кекса киши.                Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида яшовчи тўққиз ёшли Ева карантин эълон қилинганидан сўнг уйи деразасидан кўчага қарамоқда.                                                                                                                                                                                                           Фото: Reuters

Германиянинг Берлин шаҳридаги уйлардан бири балконидаги «Энг яхши малҳам бу муҳаббатдир» деб ёзилган пешлавҳа.

Фото: Reuters

Франциянинг Париж шаҳрида хонанда Стефан Сенечаль балконда туриб қўшиқ ижро этмоқда.

Фото: Reuters

АҚШнинг Калифорния штати губернатори аҳолидан уйда қолишни сўраганидан икки кун ўтганидан сўнг созанда Дэнни Вертхаймер қўшнилари учун куй чалиб бермоқда.

Фото: Reuters

DJ ва продюсер Нэш Петрович Нью-Йорк штати Бруклин шаҳридаги уйи томидан жонли эфир уюштирмоқда

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳри аҳолиси коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларини олқишламоқда.

Фото: Reuters

Коронавирус кенг тарқалаётган пайтда Германиянинг Гамбург шаҳрида очиқ дераза олдида ўтирган эр-хотин.

Фото: Reuters

Чехиянинг Прага шаҳрида яшовчи эркак юзига ниқоб таққан ҳолда деразадан ташқарига қараб турган итига яқинлашмоқда.

Фото: Reuters

Уругвайлик виолончелчи Карина Нуньес коронавирус тарқалгани муносабати билан эълон қилинган карантин туфайли уйларида қолган одамларга кўтаринки кайфият бахш этиш учун мусиқа чалмоқда.

Фото: Reuters

Бельгиянинг Брюссель шаҳрида одамлар ўртасида масофа сақлаш муҳимлиги эълон қилинганидан сўнг Андерлехт коммунасидаги уйи балконида турган маҳаллий аҳоли вакиллари

Фото: Reuters

Испаниянинг Мадрид шаҳрида эълон қилинган карантинни кўтаринки кайфиятда ўтказиш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар куни кечқурун уйи балконидан концерт ташкиллаштираётган испаниялик қўшиқчи Беатрис Беродиа.               Фото: Reuters

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида коронавирус инфекцияси кенг тарқалган пайтда қўшнилари учун куй чалиб бераётган мусиқачилар София Чеккато ва унин турмуш ўртоғи Саймон Бехемин.

Фото: Reuters

АҚШнинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳрида карантин вақтида уйи балконида рақсга тушаётган эркак.

Фото: Reuters

Италиянинг Рим шаҳрида коронавирус тарқалиши авжига чиққан, одамлар уйидан ташқарига чиқа олмаётган шароитда спорт мураббийи Антониетта Орсини қўшнилари учун балкондан туриб машғулот ўтмоқда.

Фото: Reuters

Испаниянинг Мадрид шаҳрида 15 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан сўнг Пласа Майор майдонидаги уйи томида ўтирган аёл.

Фото: Reuters

Венесуэланинг Каракас шаҳридаги уй томида турган одамлар.

Фото: Reuters

Кипрда илк марта коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилганидан сўнг Никосия шаҳридаги уй томида турган эркак.

Фото: Reuters

Исроилнинг Модин шаҳрида коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ташаббуси доирасида балкондан туриб, чапак чалаётган одамлар

Фото: Reuters

Энг кўп ўқилган

Қидирув