30 март, душанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Москванинг барча аҳолиси учун уй шароитида изоляцияланиш режими жорий этилди. Карантин сабаб шаҳар кўчалари бўшаб қолди.

Фото: «Интерфакс»

Ухандаги турар жой мажмуасида сартарош мижознинг сочини турмакламоқда.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида 21 кунлик карантинни ўз қишлоғида ўтказгани кетиш учун автобусга чиқишга тайёрланаётган ишчи мигрантлар дезинфекция қилинмоқда.

Фото: Reuters

АҚШнинг Луисвилл шаҳридаги боғда баскетбол ўйнаётган бола. Коронавирус хавфи туфайли шаҳардаги барча болалар майдончалари майгача ёпилган.

Фото: Getty Images

Тошкент шаҳрининг Махтумқули кўчасида аҳолини карантин қоидаларидан, янгиликлардан хабардор этиб кетаётган ЙПХ машинаси. 30 мартдан эътиборан махсус стикерсиз автомобилда ҳаракатланиш тақиқланган.

Фото: «Дарё»

Франциянинг Нант шаҳрида ўз уйининг балконида фитнес-инструктор кўрсатмаларига мувофиқ машқ қилаётган одамлар.

Фото: Reuters

Мали пойтахти Бамакода сайлов комиссияси аъзоси овозларни ҳисоблаш учун қутини очмоқда. Малиликлар мамлакатда коронавирус туфайли илк ўлим ҳолати қайд этилганидан бир неча соат ўтиб парламент сайловида овоз берди.

Фото: AFP

Мексиканинг Монтеррей шаҳрида болалар майдончаси дезинфекция қилинмоқда.

Фото: Reuters

Бангладешда карантин эълон қилинганидан сўнг деярли бўш кўчалардан кетаётган ниқобдаги икки эркак.

Фото: PA Media

Испанияда кўча артистлари карантиннинг 15-кунида қўшниларини мусиқа билан хушнуд этишда давом этмоқда. Суратда Фредди Меркьюри образидаги қўшиқчи Галисиядаги уйи ҳовлисида чиқиш қилмоқда.

Фото: EPA

Лондондаги метро бекатида поезд келишини пойлаётган йўловчилар.

Фото: AFP

Кобулда волонтёрлар кўчалар ва дўконларни дезинфекция қилмоқда.

Фото: Reuters

Францияда карантин вақтида қора уй мушуги деразанинг нариги томонидаги мушукка қараб турибди.

Фото: Reuters

Флорида штатида одамлар ижтимоий масофаланишни таъминлаган ҳолда автокинотеатрда «Олға» анимацион фильмини томоша қилмоқда.

Фото: Reuters

Парижда сотилмай қолган лолалар йўқ қилинди.

Фото: EPA

Уэльсдаги регби стадиони коронавирус билан касалланганларни қабул қилувчи вақтинча шифохонага айлантирилди.

Фото: PA Media

ЖАРда 21 кунлик карантин эълон қилинди. 13 ёшли бола саксофон чалаётган пайтда унинг қўшниси девор устидан қараб турибди.

Фото: Reuters

Хитойда ўқувчилар аста-секин мактабга қайтмоқда.

Фото: AFP

Рио-де-Жанейродаги Копакабана пляжида Исо ҳайкалига ниқоб тақиб қўйилди.

Фото: Reuters

Владимир Путин Россия президентининг федерал округлардаги ваколатли вакиллари билан онлайн йиғилиш ўтказиб, коронавирус атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.

Фото: Кремль

Ирландия пойтахти Дублиндаги ёпиқ ресторан эшиги олдида ётган уйсиз эркак.

Фото: Reuters

Гватемалада полициянинг мусиқий гуруҳи карантин вақтида кўчаларда одамлар учун мусиқа чалмоқда.

Фото: Reuters

Венесуэлага Хитойдан гуманитар ёрдам ва мутахассислар келди.

Фото: AP Photo