Глобал карантин даврида ҳар бир инсон қайсидир маънода ўзини астронавтдек ҳис этиши мумкин. Худди космосда бўлгани каби ҳозирда эшик ташқарисида инсон ҳаёти учун хавфли муҳит бошланмоқда, деб ёзади Tengrinews.

Фото: Facebook / NASA

NASA’нинг Халқаро космик станциясидаги 20 йиллик тажрибага эга астронавт ва психологлари бундай вазиятда инсон ўзини қандай тутиши кераклиги борасидаги 5 та маслаҳат билан бўлишди.

Мулоқот

Бу даврда яқинларингиз билан очиқ ва самимий муносабатда бўлинг. Тинглашни ўрганинг, атрофингиздаги инсонларнинг эмоционал ҳолатига эътиборли бўлинг.

Тушунмовчиликларни ечимсиз қолдирманг. Ноҳақ бўлсангиз, айбингизни тан олишни ўрганинг.

Етакчилик

Ҳатто энг кичик жамоага ҳам ишонч муҳитини бахш эта оладиган етакчи керак. Етакчи жамоанинг барча аъзоларига янги ҳаёт шартларига мослашиши ва ҳар доим кўтаринки руҳда бўлишга ёрдам бериши керак.

Маъсулиятни ўз зиммасига олиб, намуна кўрсата оладиган исталган киши етакчи бўлиши мумкин.

Ўзи ҳақида қайғуриш

Инсоннинг ўзига ўзи ғамхўрлик қилиши бу унинг жисмонан ва руҳан соғлом бўлишини назорат қила олишидир. Бу жумла шунингдек, гигиена, сифатли уйқу ва кўтаринки кайфиятни ҳам ўз ичига олади.

Иш, ривожланиш, дам олиш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги балансни ушлай олиш керак.

Жамоага ғамхўрлик қилиш

Изоляция қилинган гуруҳнинг ҳар бир аъзоси атрофдагиларга ғамхўрлик қила олиши керак. Ўзгаларни ҳурмат қилинг ва сабрли бўлинг.

«Жамият»нинг ҳар бир аъзосидаги чарчоқ ва жаҳлдорлик аломатларига ҳам эътиборли бўлиш керак.

Жамоавий бажариладиган ишларда фаол бўлинг. Ёқимсиз топшириқларни бажаришда ташаббус кўрсатинг. Ёрдам таклиф қилинг ва ёрдам сўранг. Кучсиз томонларингизни ва туйғуларингизни ошкор этишдан тортинманг. Негатив ёки стрессни камайтириш чораларини кўринг, асло уларни атрофдагиларга сездирманг.

Гуруҳдаги ҳаёт

Мақсадга эришиш учун олға қадам босаётган ҳақиқий жамоага айланинг. Масъулият ҳудудларини ажратиб олинг. Ҳеч қандай вазиятда руҳингизни туширманг. Қийинчиликлардан қўрқманг. Ҳар доим бир-бирингизни мақтанг, қўллаб-қувватланг.