Коронавирусдан даволанган кишилар тузалганган кейин ҳам вирус юқтиришда давом этиши мумкин. Бу ҳақда Товарлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси оператив штабига таяниб, Tengrinews хабар берди.

Фото: «Дарё»

Хабарда айтилишича, Хитой олимлари коронавирусдан даволанганда сўнг касалхонадан чиқарилган кишиларга карантин муддатини узайтиришга чақирмоқда.

«Шифокорларнинг аниқлашича, мижозлар ҳатто COVID-19 ни аниқлаш бўйича тест натижалари салбий чиққанидан кейин ҳам вирус тарқатишда давом этиши мумкин. Бундай мижозларда касаллик аломатлари бўлмайди, бироқ томоқдан олинган намуналарда вирус қолдиқлари сақланиб қолади. Тузалганларнинг қарийб ярми касалликнинг барча белгилари бартараф этилган бўлса ҳам вирус ажратишда давом этган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тузалган берморлар 1 кундан 8 кунгача вирус ташувчи бўлишда давом этади. «Ўз-ўзини изоляция қилиш ҳозирги кунда бошқа одамларнинг вирус юқтириб олиши хавфини камайтиришга ёрам берувчи энг самалари чорадир», — деб таъкидламоқда мутахассислар.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 690 минг кишидан ошиб кетди, 33 мингдан ортиқ одам вафот этди. Ўзбекистонда эса коронавирусга чалинганлар сони 158 нафарга етди.