Ўзбекистонликлар сўнгги пайтларда смартфонларига кўпроқ ўйинларни юклай бошлади. Бу ҳақда App Annie сервиси маълумотларига асосланиб, Spot хабар берди.

Фото: TechCrunch

1 мартдан 15 мартгача ўзбекистонликлар ўртасида энг кўп юкланган 100 та дастурнинг 17 фоизини ўйинлар ташкил этган бўлса, 15 мартдан 30 мартгача бу кўрсаткич 58 фоизга ўсган. Бу iOS  ва Android қурилмаларига бирдек тегишли.

Android’да ишловчи смартфонлар эгалари, масалан, Slap KingsHunter AssassinSubway SurfersPUBG MobileFun Race 3DCover StrikeStickman Party ва бошқа ўйинларни кўпроқ юклаб олмоқда.

iOS тизимида ишловчи смартфондан фойдаланадиганлар эса PUBG MobileDurak OnlineSlap KingsSpecial Force Group 2Call of Duty: MobileArrow Master, Save The Girl!Dream League Soccer 2020 ва бошқа ўйинларни танлаган.

Карантинда ўзбекистонликлар ўртасида оммалашган мобил дастурлар орасида етказиб бериш хизматлари (LeBazar, Express24), видеосервислар (Allplay, Mediabay), ижтимоий тармоқлар (VK, TikTok) ҳам бор.

Энг оммабоп 100 та мобил дастур рўйхатига илк марта Netflix ҳам қўшилган.