31 март, сешанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Тошкентдаги Муқимий кўчасида жойлашган карантин ҳудудига ўрнатилган тақиқ тасмаси.

Фото: «Дарё»

Италиянинг Неаполь шаҳрида ўт ўчирувчилар коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга ҳурмат кўрсатди.

Фото: EPA

Коронавирус ўчоғи бўлган Ухань шаҳридаги Шарқий кўли устида қучоқлашиб турган жуфтлик.

Фото: Reuters

Украина президенти Владимир Зеленский Олий Раданинг йиғилишига тиббиёт ниқобида келди.

Фото: Reuters

Шахсий автомобиллар ва жамоат транспортларига ўрнатилган чекловдан сўнг кўчалар ҳувиллаб бормоқда. Суратда Миллий гвардия хизмат автомобили Усмон Носир кўчасидан ўтиб бормоқда.

Фото: «Дарё»

Бангкокда коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақиб олган буддист монахлари эҳсон йиғмоқда.

Фото: Reuters

Покистоннинг Карачи шаҳрида тиббиёт ниқобларини сотаётган бола. Мамлакатда коронавирус хавфи туфайли бозорлар, жамоат жойлари ёпилди, катта йиғилишлар тақиқланди.

Фото: Reuters

Венгрияда фермерлар гуллаётган ўрик дарахтларини совуқ ейишдан ҳимоя қилиш учун гулхан ёқмоқда.

Фото: EPA

Ухань шаҳридаги савдо маркази ходимлари кириш қисмида қўлни ювувчи восита ва термометр ушлаб турибди.

Фото: Reuters

Италиянинг Чистернино шаҳрида коронавирус қурбонларининг яқинлари дафн маросимида иштирок этмоқда.

Фото: Reuters

Ҳиндистонда йўл полицияси мотоцикл ҳайдовчисини коронавирусдан огоҳ қилмоқда.

Фото: AFP

Тошкентда Давлат хизматлари агентлигига махсус стикер олиш истагида ариза топширмоқчи бўлган транспорт воситалари ҳайдовчилари оқими 31 март куни ҳам тўхтамади. Суратда Чилонзор туманида жойлашган агентлик.

Фото: «Дарё»

Куала-Лумпурда дезинфекция ишларини олиб бораётган дроннинг олдидан учиб ўтаётган қуш.

Фото: AFP

Март ойининг охирги куни Москва шаҳрига қор ёғди.

Фото: «Москва»

Хитойнинг Хух-Хото шаҳрида яна очилган Фан ва техника музейида ўйнаётган қизалоқ.

Фото: Getty Images

Лас-Вегасда уйсизлар вақтинча автотураргоҳга кўчирилди. Улар орасида ижтимоий масофалар белгилаб қўйилди.

Фото: Reuters

Тошкент метрополитенининг Ойбек бекатидаги ерости ўтиш йўлидан велосипедини олиб чиқиб кетаётган велосипедчи.

Фото: «Дарё»

Вашингтон штатида болалар ўйнамаслиги учун болалар майдончасидаги арғимчоқлар тасма билан боғлаб қўйилган.

Фото: Reuters

Хитойнинг Сичуань провинциясида ўрмон ёнғинларига қарши курашаётган ўт ўчирувчи. Ёнғин оқибатида 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Фото: AP Photo

Германиянинг Линдлар коммунасидаги супермаркетда робот одамлар масофа сақлаши учун ёрдам бермоқда.

Фото: EPA

АҚШнинг Бревард шаҳридаги ҳайвонот боғида етим қолган айиқча асраб олинди.

Фото: Reuters