Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан 1 апрель соат 09:00 ҳолатига қадар республика бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 17 668 та ҳолат аниқланганини маълум қилди. Булар:

  • Тошкент шаҳри – 3 093 та;
  • Фарғона вилояти – 2 179 та;
  • Тошкент вилояти – 1 809 та;
  • Самарқанд вилояти – 1 767 та;
  • Жиззах вилояти – 1 350 та;
  • Наманган вилояти – 1 327 та;
  • Сурхондарё вилояти – 1 127 та;
  • Андижон вилояти – 1 065 та;
  • Қашқадарё вилояти – 1 005 та;
  • Бухоро вилояти – 792 та;
  • Сирдарё вилояти – 742 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 629 та;
  • Хоразм вилояти – 526 та;
  • Навоий вилояти – 257 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Таъкидланишича, карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Шунингдек, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 29—31 март кунлари Тошкент шаҳри ҳудудида ўтказилган тадбирлар давомида жами 27 107 та транспорт воситалари текширувдан ўтказилиб, 1 912 та ҳолатда ҳайдовчилар томонидан турли кўринишдаги қоидабузарликлар содир этилганлиги аниқланган.

Улардан 766 таси карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлиб, қоидабузарларга тегишли 545 та автотранспорт воситалари белгиланган тартибда жарима майдончаларига жойлаштирилди.

Аввалроқ Тошкентда махсус рухсатномасиз автомобиль бошқараётганларга қарши рейд бошлангани ҳақида хабар берилганди.