1 апрель, чоршанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Тиббиёт ходими Париждаги вокзал платформасида Бретанга жўнатишга ҳозирланаётган коронавирусга чалинган беморни кузатмоқда.

Фото: AP Photo

Хитойнинг Сичуань провинциясидаги ўрта мактаб кампусига келаётган ўқувчилар. 1 апрель куни битирувчи синфнинг 450 минг нафар ўқувчиси мактабга қайтди.

Фото: Shutterstock

Тошкентдаги Вирусология илмий текшириш институтида даволанаётган 4 киши коронавирусдан буткул соғайиб, реабилитацияга ўтказилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

ЖАРнинг Дурбан шаҳри яқинидаги харобалар.

Фото: Reuters

Ливанда Байрут кўчаларини дезинфекция қилишга тайёрланаётган кўнгиллилар.

Фото: Reuters

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Comfort сузувчи госпитали Нью-Йорк портига келди. Госпиталда 1000 нафар бемор учун жой ва 12 та операция хонаси бор. Нью-Йорк коронавирус ўчоқларидан бирига айланиб қолди.

Фото: Reuters

Бишкекдаги марказий майдонда фахрий қоровул алмашмоқда. Фахрий қоровуллар коронавирус хавфи туфайли ниқоб тақиб олган. Ҳозирда Қирғизистоннинг пойтахти ва бир неча шаҳарларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Фото: EPA

Коронавирус эпидемияси авж олган вақтда Бангладеш пойтахти Дакка аҳолиси гуманитар ёрдам олиш учун навбатда турибди.

Фото: Reuters

Польшадаги ҳайвонот боғида қуёшда тобланаётган шер. Коронавирус туфайли ҳайвонот боғида ҳайвонларни боқиш учун пул тугамоқда.

Фото: EPA

Ўргимчак одам кийимидаги ишчи Бангкокдаги ибодатхонани дезинфекция қилмоқда.

Фото: «ТАСС»

Хитойнинг Хэнань провинциясида чой плантациясида ҳосил терими.

Фото: AP Photo

Манзили томон ҳаракатланиб кетаётган махсус транспорт воситаси.

Фото: «Дарё»

Британиянинг Фордшем шаҳри аҳолиси карантин вақтида кўчада машғулот ўтказмоқда.

Фото: Reuters

Барселонадаги қабристон ишчиси тобутларни жойлаётганини икки ташрифчи кузатиб турибди.

Фото: EPA

ЖАРнинг Кейптаун шаҳрида лавандаларнинг гуллаши.

Фото: EPA

Ўзбекистонда шахсий автомобиллардан фойдаланишга чеклов қўйилганидан сўнг Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида «бекор турган» автомобиллар.

Фото: «Дарё»

Манхэттенда мушукни кўздан кечираётган ветеринар.

Фото: Reuters

Франциянинг Марсель шаҳрида кўп қаватли уйда яшовчи эркак адёллардан ясалган арқон ёрдамида қўшниси узатаётган маҳсулотларни кўтариб олмоқда.

Фото: AFP

Бангкокда ниқоб таққан буддист монахлари эҳсон йиғгани бозорга кетмоқда.

Фото: Reuters

ЖАРда супермаркет ташқарисидаги харидорлар навбатда турибди.

Фото: Reuters

Куала-Лумпурда ишчилар дезинфекцияни бошлаш олдидан дуо қилмоқда.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида ҳукумат дўконида текин гуручлар тарқатилишини кутаётган одамлар.

Фото: AFP

Мисрнинг Хеопс пирамидасига одамларни уйда қолишга чорловчи ва тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирувчи ёзув туширилди.

Фото: Reuters