Ўзбекистонда 1 апрель Тошкент вақти билан 10:00 ҳолатига коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 1 тага ошиб, 173 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Аввалроқ касалланганлар сони 172 нафарни ташкил этаётгани, соғайганлар сони эса саккиз нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистонга коронавирус кириб келганидан бери икки киши бу касаллик оқибатида вафот этган.