Америкалик астрономлар ATLAS кометаси Қуёш томон ҳаракатланаётганини маълум қилди. Экспертларнинг фикрича, у XXI асрнинг энг ёрқин кометасига айланиши мумкин. Тахминларга кўра, 23 май куни у шимолий яримшар аҳолисига тиниқ кўринади, деб хабар берди Tengrinews.

Фото: Pixabay

Маълумотларга кўра, ушбу комета Asteroid Terrestrial-impact Last Alert System (ATLAS) астрономлари томонидан 2019 йилнинг декабрида очилган. Дастлаб хира бўлгани сабаб, уни кўриш қийин бўлган. Бир ойдан сўнг, кометанинг ёрқинлиги тўрт минг маротабага ошган (олимлар қилган тахминдан анча тезлашиб кетган). 17 март куни комета яна 600 маротабага ёрқинлашган.

Комета илк бор аниқланганида Қуёшдан 439 миллион километр узоқликда бўлган, бироқ 31 май куни ATLAS юлдузлардан 37,8 миллион километр узоқликдан учиб ўтади.

Экспертларнинг таъкидлашича, комета шу ҳолда қизишни давом этиб, тунда Ой каби кўзга ташланувчи объектга айланади. Тахминларга кўра, комета 1844 йилда аниқланиб, 290 кун давомида инсонлар кузата олган «Буюк комета» каби ёрқин бўлади.

Италиялик астроном Алессандро Марчини YouTube’да комета қанчалик ёрқин бўлиши тасвирланган видеони жойлаштирди.