Март ойининг охирида Ухань шаҳрида бундан икки ой олдин жорий этилган қаттиқ карантин режими бекор қилинди. Шаҳарда бир неча кун давомида коронавирус билан касалланиш бўйича бирорта ҳолат аниқланмаган. Ухандаги кўплаб корхона ва жамоат транспортлари ўз ишини бошлаган. 8 апрелдан бошлаб бошқа аҳоли пунктлари билан алоқани чеклаш тартиби ҳам бутунлай олиб ташланади. Ухань COVID-19 коронавируси тарқалган шаҳар ҳисобланади. Шаҳардаги 11 миллион аҳолининг қарийб 40 мингга яқини коронавирус билан касалланди, 2,5 мингдан ортиқ бемор вафот этди. «Интерфакс» шаҳарда ҳаёт қайта қизғин тус олаётгани тасвирланган суратларни тўплаб тақдим этди.

Фото: Reuters

Фото: Zuma

Фото: Zuma

Фото: Reuters

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати шаҳарга кириш-чиқишни коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 22 январь куни ёпиб қўйганди. Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш қўмитаси 25 март куни ярим тундан бошлаб провинцияга кириш-чиқишда чекловлар олиб ташланганини маълум қилган.

Фото: EPA

Фото: EPA

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси 29 март куни мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалиши, умуман олганда, тўхтатилганини эълон қилган. Мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоиздан ортиғи соғайиб кетди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: Reuters

Фото: EPA

Фото: EPA