Тошкентда 1 апрель куни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанган коронавирусга чалинган тўрт нафар бемор бутунлай соғайиб, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилган эди. «Ўзбекистон 24» телеканали уларнинг айримларидан қисқа интервью олди.

Кадр: «Ўзбекистон 24»

«Ҳаммага раҳмат деб қоламан. Бизга шунчалик меҳр бериб қарашди. Президентимизга раҳмат айтаман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман, роса хурсандман. Хурсандман жуда ҳам», — деди коронавирусдан соғайган қиз «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирусдан соғайган тўрт кишининг бири БААнинг Дубай шаҳридан, яна бири Туркиядан келган, қолган икки нафари эса коронавирус инфекцияси аниқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган фуқаролардир. Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирусдан соғайган беморлар сони 12 нафарга етди.

Маълумот учун, 2 апрель соат Тошкент вақти билан 9:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони жами 187 нафарга етган, уларнинг икки нафари вафот этган.