2 апрель, пайшанба куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Польшадаги шифохона деворида «Барча қаҳрамонлар ҳам плаш киявермайди» ёзувли граффити пайдо бўлди.

Фото: «ТАСС»

Буюк Британияда бошланғич мактаб ўқувчиси Соғлиқни сақлаш миллий хизматини қўллаб-қувватлаш учун сурат чизмоқда.

Reuters

Тошкентда коронавирусдан даволанган 12 беморни тиббиёт ходимлари кузатиб қўйди.

Фото: ССВ

Оқ уйда матбуот анжумани ўтказаётган Дональд Трамп.

Фото: EPA

Хитойда ўт ўчирувчилар Сичуань провинциясидаги ўрмон ёнғинларини ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Фото: Reuters

Бавария бош вазири Маркус Зёдер Zettl компаниясининг ишлаб чиқариш цехидаги иш билан танишди. Автомобилларга деталлар етказиб бериш билан шуғулланувчи компания тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқармоқда.

Фото: DPA

АҚШ денгиз пиёда қўшинининг собиқ ҳамшираси Рут Галливан 104 ёшга тўлди. Телевизион бригада аъзолари масофа сақлаган ҳолда ундан интервью олмоқда.

Фото: Reuters

Деҳлида бепул озиқ-овқат тарқатиш маркази яқинида навбатда турганлар ижтимоий масофа сақлаши учун айлана билан белгилаб қўйилди. Одамлар ўз навбатини белгилашга турли предметлар қўйиб қўйган.

Фото: AFP

Токиода парламент сессиясида Япония бош вазири Синдзо Абэ олдида ўтирган молия вазири Таро Асо тиббиёт ниқобини тузатиб олмоқда.

Фото: Reuters

Парижда тенор Стефан Сенешаль қўшнилари ва ўткинчилар учун концерт бермоқда.

Фото: Shutterstock

Киевда украиналик аёл қарама-қарши томондан келаётган пиёдадан юзини тўсмоқда.

Фото: Reuters

Исроилда ҳукумат томонидан қўйилган тақиқларга қарамай диндорлар катта гуруҳ бўлиб тўпланишда давом этмоқда. Куни кеча 19 та синагогда 59 исроиллик коронавирус юқтириб олди.

Фото: AP Photo

Ҳиндистонда коронавирусли шлем кийиб олган отлиқ полициячи.

Фото: AFP

Жанубий Кореяда сайловолди компанияси давом этмоқда. 15 апрель куни парламент сайловлари ўтказилади. Барча сайловчиларга масофадан туриб овоз беришга рухсат берилди.

Фото: EPA

Римда кўнгиллилар камбағаллар ва уйсизларга нонушта етказиб беришни бошлади.

Фото: Reuters

АҚШнинг Массачусетс штатида пандемия туфайли черков руҳонийси гуноҳларига тавба қилгани келган одамларни автотураргоҳда қабул қилмоқда.

Фото: EPA

Австралиянинг Биллабонг ҳайвонот боғидаги шерлар.

Фото: АAP

Италиянинг Варесе шаҳридаги шифохонада коронавирусга чалинган беморларни даволашга ёрдам бераётган робот.

Фото: Reuters

Сенегал пойтахти Дакарда масжид дезинфекция қилинмоқда.

Фото: Reuters

Коста-Рикада экспорт учун етиштирилган гуллар йўқ қилинмоқда.

Фото: Reuters

Германиянинг Дрезден шаҳрида гимнастикачи Клара Нейман уйи боғида шуғулланмоқда.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида полиция томонидан бепул озиқ-овқат тарқатилаётган пайтда бир-биридан хавфсиз масофада навбатда турган одамлар.

Фото: Reuters