Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг яна 13 нафари 2 апрель, пайшанба куни, бутунлай тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Фото: ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Қайд этилишича, уларнинг 12 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан, 1 нафари эса Хоразм вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонадан соғайиб чиқди.

Фото: ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларни соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатди.

Фото: ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Коронавирус инфекциясидан тузалган фуқароларнинг 1 нафари 13 март куни Истанбул—Тошкент йўналишидаги рейсда, яна 1 нафари эса 18 март куни Москва—Тошкент йўналишидаги рейс билан Ўзбекистонга келган. Қолган 11 нафар киши эса коронивирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқотда бўлган.

Фото: ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими

1 апрель, чоршанба куни, коронавирусга чалинган беморларнинг тўрт нафари соғайиб, реабилитацияга чиқарилганди. Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 25 нафарга етди.