Самарқанд вилоятида 14 кунлик карантин муддатини ўтаган 434 нафар фуқаро яшаш уйига кузатилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 18 март куни Россиядан келган 434 нафар фуқарнинг 292 нафари Самарқанд туманидаги «Дўстлик» оромгоҳига, 142 нафари эса Самарқанд темир йўллари коллежига жойлаштирилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Таъкидланишича, 2 апрель, пайшанба куни, уйига жўнатилган 434 нафар фуқаронинг барчасидан олинган тест натижалари манфий жавобни кўрсатган.

Фото: «Дарё»

Эндиликда улар ўз уйларида маълум муддат шифокорлар назоратида бўлади.

Фото: «Дарё»

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, карантин муддати тугаган фуқаролар лаборатория тест синовларидан қайта ўтказилган. Текширув ва таҳлиллар натижаларига кўра, уларнинг бирортасида касаллик аломатлари аниқланмаган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, вилоят ИИБ, ФВБ ҳамкорлигида фуқароларни яшаш манзилларига элтиб қўйиш учун махсус автобуслар ташкил қилинган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фуқаролар ҳудудлар кесимида автобусларга жойлаштирилиб, ИИБ назорати остида уйларига кузатилди.

Фото: «Дарё»

«Ҳозирги вақтда мамлакатимизда COVID-19 коронавируси касаллигининг кенг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида карантин эълон қилинган. Мазкур вазиятда давлат идораларининг асосий вазифаларидан бири аҳоли ўртасида саросимага йўл қўймаслик ва қисқа муддат ичида мазкур инфекциянинг тарқалишига қарши курашишдир», — дейди вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Фарҳод Ҳотамов. — «Самарқанд вилоятида ташкил этилган блокпостларда ички ишлар органларининг жиноят қидирув, йўл ҳаракати хавфсизлиги, тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди, патруль-пост хизмати ходимлари ҳамда Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмларнинг аскар ва офицерлари, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемиология осойишталик маркази вакиллари назорат учун жалб этилган».

Фото: «Дарё»

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 4501 нафар фуқаро назоратга олинган бўлиб, вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган. Вилоятда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.