3 апрель, жума куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Бангкокда янги туғилган чақалоқнинг юзи ҳимоя воситаси билан тўсиб қўйилди.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Тилбери порти ишчилари контейнерлар ёрдамида коронавирусга қарши курашаётган Соғлиқни сақлаш миллий хизмати (NHS)га ҳурмат кўрсатди.

Фото: PA Media

Перудан Европага парвозларга қўйилган 30 кунлик тақиқ сабаб Лимада қолиб кетган туристлар Дания пойтахти Копенгагенда қариндошлари билан учрашди.

Фото: Reuters

АҚШ президентининг қароргоҳи ҳисобланган Оқ уй Халқаро аутизм ҳақида ахборот тарқатиш куни муносабати билан чироқлар ёрдамида кўк рангга «бўялди».

Фото: EPA

Ғазо секторида фаластинлик ижодкор қумдан ниқобдаги ҳайкалларни ясади.

Фото: AFP

Пекинда ҳайвонот боғининг ниқобдаги ташрифчилари гепардларни кузатмоқда.

Фото: Reuters

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги қабристоннинг ҳимоя костюмларини кийиб олган гўрковлари.

Фото: Reuters

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги қабристонда гўрковлар янги қабрлар ҳозирлаб қўйди.

Фото: Reuters

Бостон аэропортида Америка футболи бўйича «Нью-Ингленд Пэтриотс» жамоасининг самолётидан тиббиёт ниқоблари туширилмоқда. Жамоа хўжайини ҳисобланган Крафтлар оиласи 1 миллиондан ортиқ тиббиёт ниқобларини Хитойдан олиб келиш учун жамоа самолётини юборди.

Фото: AP Photo

Эйфель минорасида коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга миннатдорчилик билдирувчи ёзув пайдо бўлди.

Фото: AFP

Бангладешда карантин туфайли Буриганга дарёси бўйида бекор турган қайиқлар.

Фото: Getty Images

Чехия пойтахти Прагадаги ҳайвонот боғи ходими боғ ташрифчилар учун ёпилганига қарамай, ҳайвонларга ғамхўрлик қилишда давом этмоқда.

Фото: EPA

Санкт-Петербургдаги бинога ниқобли Бэтмен тасвирланган бэт-сигнал проекцияси туширилди.

Фото: «ТАСС»

Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги Ляньюньган портида экспорт учун тайёрлаб қўйилган автомобиллар.

Фото: Reuters

БМТ томонидан қўллаб-қувватланаётган Миллий розилик ҳаракати аскари Триполи яқинида Ливия миллий армияси билан тўқнашув вақтида хавфсиз жойга ўтмоқда.

Фото: Shutterstock

Деҳлида уйи томида эчки билан ўйнаётган бола.

Фото: Reuters

Бразилиядаги «Минейрао» стадиони коронавирусга қарши курашаётган барчага ҳурмат белгиси сифатида яшил ранг билан ёритилди.

Фото: Getty Images

Испанияда бобоси ва бувиси билан видеочат орқали гаплашаётган бола.

Фото: EPA

Германиянинг Энсдорф шаҳрида қорақулоқ болалари туғилди.

Фото: «ТАСС»

Мумбайда 21 кунлик карантин туфайли ёпилган тўқимачилик цехидаги тикув машиналари орасида ухлаётган ишчи.

Фото: Reuters

Хитойнинг Ляонин провинциясида кечки бозор.

Фото: AFP

Ҳинд океанидаги Франциянинг Реюньон департаментида лава отилмоқда.

Фото: AFP