Эксперт-вирусологлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва автомобиль соҳасидаги мутахассислар машина бошқариш вақтида коронавирусни юқтириб олмаслик бўйича бир қатор маслаҳатлар берди, деб хабар қилади «Авторамблер».

Фото: Depositphotos

1. Камроқ жойга ташриф буюриш. Йўналиш давомида ёки тураргоҳларда бошқа инсонлар билан ўрнатилган алоқа вақтида инфекцияни юқтириб олиш эҳтимоли йўқ эмас;

2. Ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги пистолетдан фойдаланишга эҳтиёт бўлиш керак — бу вирус сақланадиган «ифлос» жойлардан бири ҳисобланади. Ёқилғи қуйиш шохобчасида ходимлар бўлмагани сабаб мустақил қуйишга тўғри келиб қолса, ишни бажариб бўлгандан сўнг, албатта, қўлни ювиш керак. Шу сабабли автомобилда доим сув ва совун, шунингдек, дезинфекцияловчи салфетка олиб юриш лозим;

Фото: Depositphotos

3. Махсус дезинфекцияловчи воситалар билан қўлни тез-тез артиб ёки ювиб туришдан уялмаслик керак. Бундан ташқари, юз ва кўзга имкон қадар умуман тегинмаслик тавсия этилади;

4. Йўловчилар сонини чеклаш лозим. Бунга алоҳида изоҳ бериб ўтириш ҳам шарт;

5. Салон ичидаги кўп қўл тегадиган юзаларни дезинфекцияловчи воситалар ва салфеткалар билан артиб туриш керак. Масалан булар орасида рул, узатмалар қутисини бошқарувчи селектор, тирсакқўйгич, магнитола, рул ортидаги тутқичлар ва хавфсизлик камари киради. Ҳар эҳтимолга қарши қурилмалар панелини ҳам артиб туриш тавсия этилади;

Фото: «Авторамблер»

6. Қўлга илинган нарсани машинада ташимаслик керак. Ҳар эҳтимолга қарши қўлда нима борлигини, кимдан олингани ва қаерга қўйиш кераклигини — салон ёки юкхонага — ҳисобга олиш лозим. Имкони бўлса, ҳар бир юкни дезинфекциялаш керак. Юк етказиб берилганидан сўнг у турган жойни ҳам яхшилаб артиб ташлаш зарур. Бу ортиқча ҳаракатдек туюлиши мумкин, бироқ ҳозир ўзни эҳтиёт қилиш ва гигиенага қатъий риоя қилиш вақти;

Фото: «Авторамблер»

7. Ҳар сафар бирор жойга боришдан олдин салонни шамоллатиш даркор;

8. Автомобильда ҳайдовчидан бошқа одам бўлса, юқорида санаб ўтилган ишларни у ҳам бажариши керак;

9. Каршеринг (қисқа муддатга автомобиль ижараси)дан фойдаланган одам доимо гигиена қоидаларига риоя қилиши керак, чунки машинани бунга қадар ким бошқаргани ва унда коронавирус бўлган ёки бўлмаганлиги номаълум.