Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар 6 кишига ошиб, касалланганлар сони 227 нафарга етди.

Аввалроқ 3 апрель соат 09:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 16 нафарга кўпайиб, 221 нафарга етгани ҳақида маълум қилинганди. Мамлакатда илк касалланиш ҳолати қайд этилганидан бери 25 нафар бемор соғайди. Шунингдек, икки нафар бемор касалликдан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Тошкентда даволанаётган 90 бемордан 23 нафарида пневмония кузатилаётганини, беш нафар беморнинг аҳволи оғирлигини, улардан икки нафарининг аҳволи эса нисбатан оғирроқ деб баҳоланаётганини маълум қилган эди.