Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель, жума куни, коронавирус тарқалиши ва унинг оқибатларига қарши кураш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Йиғилишда Президент қийин вазиятда иқтисодиётни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш учун муҳим фармонга имзо чекканини маълум қилди.

Фармонга кўра, туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар 2020 йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилди. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилди.

«Ушбу имтиёздан соҳада хизмат кўрсатаётган мингдан ортиқ субъектлар фойдаланиш имкониятига эга бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.