Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида 1 майдан бошлаб ит ва мушук гўштини сотиш ва уларни истеъмол қилиш тақиқланди, деб хабар беради Reuters.

Фото: Reuters

«Ит ва мушуклар уй ҳайвонлари орасида инсонга энг яқин бўлган жонзотлардир, шу сабабли уларнинг гўштини истеъмол қилишни тақиқлаш ривожланган давлатларда, шунингдек, Гонконг ва Тайван амалиётида нормал ҳолатга айланган», — дейилади хабарда.

Humane Society International маълумотларига кўра, Хитойда ҳар йили 10 миллион ит ва 4 миллион мушук гўшти учун ўлдирилади.

Аввалроқ Хитой ҳукумати коронавирус тарқалиши муносабати билан ёввойи ҳайвонлар гўштини сотиш ва истеъмол қилишни тақиқлаб қўйганди. Фақатгина чўчқа, қўй, эшак, қуён, ўрдак, ғоз, каптар ва бошқа чорва моллари, шунингдек, балиқларни ейишга рухсат берилади.