Андижон вилоятида 14 кунлик карантинда бўлган 250 нафар фуқаро оиласи бағрига қайтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.

Фото: Андижон ҳокимлиги

Россиянинг Москва, Оренбург, Санкт-Петербург ва бошқа ҳудудларидан 19 март куни вилоятга қайтган 250 нафар фуқаро Хонобод шаҳридаги «Оловуддин» оромгоҳида карантинга олинган эди.

Фото: Андижон ҳокимлиги

Фото: Андижон ҳокимлиги

Таъкидланишича, 14 кун тиббий кузатувда бўлган фуқаролар (204 нафари эркак, 46 нафари аёл) Андижон, Фарғона ҳамда Наманган вилоятидан бўлган.

Фото: Андижон ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш бошқармасининг қўшимча қилишича, кузатувда бўлган фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилганда уларда коронавирус аниқланмаган. Иситма, қуруқ йўтал, нафас қисиши ва бошқа ҳолатлар кузатилмаган. Шу сабабли касаллик тарқатиш хавфи йўқлиги сабаб оилалари бағрига қайтишга рухсат берилган.