Ҳозирги кунда бутун дунёда коронавирус пандемиясига чалинганлар сони бир миллиондан ошди. Кўплаб мамлакатларда «ўзини яккалаш» тартиби жорий этилиб, йирик халқаро тадбирлар, спорт мусобақаларининг муддати ҳам сурилди.

Пандемия шароитида ҳар бир аҳоли қатлами, жумладан, сиёсат олами вакиллари ҳам тиббиёт ниқоблари ҳамда қўлқоплар билан «қуролланиш»га ўтган. «РБК» айрим давлатларнинг раҳбалари COVID-19 инфекциясидан қандай ҳимояланаётганини фотожамланмада кўрсатиб берди.

Россия президенти Владимир Путин 24 март куни Москва шаҳри яқинида жойлашган Коммунарка аҳоли пунктидаги юқумли касалликлар шифохонасига қилган ташрифи чоғида ҳимоя кийимида.

Фото: Кремль

Бразилия президенти Жаир Болсонару ва мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Луис Энрике Мандетта 18 март куни COVID-19 инфекциясига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларга бағишлаган матбуот анжуманида.

Фото: Reuters

Хитой раҳбари Си Цзиньпин 10 март куни коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳрига келди. Хитойда эпидемия авж нуқтасидан пастлаётгани сабабли март ойининг ўрталаридан бошлаб карантин тадбирлари камайтириб борилмоқда.

Фото: «Sinxua»

Украина президенти Владимир Зеленский 30 март куни Олий Раданинг йиғилишида тиббиёт ниқобида қатнашган. Парламент ўша куни бир қатор қонунлар баробарида эпидемияни сақлаш ва аҳолини қўллаб-қувватлаш қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиққан.

Фото: Reuters

Франция президенти Эммануэль Макрон 31 март куни ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқарувчи фабрикада бўлиб, мамлакатда уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ортишини маълум қилган.

Фото: AP Photo

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда коронавирусга қарши кураш бўйича мунтазам равишда брифинглар ўтказиб келяпти. Анжуман вақтида барча иштирокчилар бир-бирларидан етарли даражада масофа сақламоқда.

Фото: Global Look Press

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин пандемия шароитида аҳолини қўллаб-қувватлашдаги иқтисодий чора-тадбирлар бўйича ўтказилган фавқулодда мажлисда.

Фото: AP Photo

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев мамлакат пойтахти Нур-Султон шаҳридаги назорат пунктида. Коронавирусга қарши курашиш учун шаҳарга кириш ва чиқиш чекланган.

Фото: Reuters

Россиянинг Венесуэладаги элчиси Сергей Мелик-Багдасаров (ўнг тарафда) 30 март куни мамлакат раҳбари Николас Мадурога ишонч ёрлиғини топшириш чоғида.

Фото: Reuters

Хорватия президенти Зоран Миланович 21 март куни Загребдаги Дубрава Марказий клиник шифохонасига ташриф буюрган. Тиббиёт муассасаси ёнида ҳарбийлар томонидан вақтинчалик тиббий лагер қурилди.

Фото: Reuters

Кийими рангига мос ниқоб тақиб олган Словакия президенти Зузана Чапутова ва бош вазир Игор Матович 21 март куни янги ҳукуматнинг қасамёд маросимида.

Фото: Reuters

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус бўйича масофадан туриб мажлис ўтказмоқда. 27 март куни у вирусни юқтириб олгани ҳамда уйдан ишлашга ўтганини маълум қилган.

Фото: AP Photo

Бонус

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин учун коронавирус қўрқинчли эмас. Коронавирус ундан қўрқсин.

Фото: Reuters