Ўзбекистонда коронавирус карантини эълон қилинган 16 мартдан буён бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 25 057 та ҳолат аниқланди.

Фото: «Дарё»

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, энг кўп — 4 241 та қоидабузарлик Тошкент шаҳрида қайд этилган. Тошкент вилоятида эса бундай ҳолатлар сони 2 641 тани ташкил этмоқда. Республика бўйича аниқланган қоидабузарликлар эса қуйидагича:

  • Фарғона вилоятида — 3 019 та ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида — 2 449 та ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида — 1 977 та ҳолат;
  • Наманган вилоятида — 1 727 та ҳолат;
  • Жиззах вилоятида — 1 503 та ҳолат;
  • Андижон вилоятида — 1 451 та ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида — 1 399 та ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида — 1 330 та ҳолат;
  • Бухоро вилоятида — 1 121 та ҳолат;
  • Хоразм вилоятида — 1 040 та ҳолат;
  • Навоий вилоятида — 292 та ҳолат;
  • Қорақалпоғистон Республикасида — 867 та ҳолатни ташкил этмоқда.

«Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.