Тиббий ниқоблар биринчи навбатда коронавирус билан касалланган фуқароларга вирусни бошқаларга юқтирмаслик учун кераклиги кўпчиликка маълум. Соғлом одамни ҳимоя қилиш учун ниқоб у қадар самарали эмас, чунки кўз шиллиқ пардаси орқали ҳам коронавирус юқтириб олиш мумкин. Hi-Tech-Mail.ru ниқоблар нима учун зарурлиги тасвирлаган видео билан бўлишди.

Кадр: YouTube

Оптик тизим ва сенсорлар ишлаб чиқарувчи LaVision компанияси Шлирен-усули ёрдамида коронавируснинг ҳаво, аксириш ёки йўтал орқали тарқалиши ҳамда ниқобнинг фойдасини кўрсатиб берди.

Ушбу видеода ниқоб ҳаво оқимини қандай тўсиб қўйиши ва бошқаларни тупукнинг энг майда зарраларидан ҳимоя қилиши кўрсатилган.