5 апрель, якшанба куни, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган фуқаролардан яна 5 нафари бутунлай соғайди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

«Тузалганларнинг кун сайин кўпайиб бораётганида эса, авваламбор, шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг, шунингдек, бошқа ҳудудларда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаётган, шу билан бирга, карантинга олинган 100 мингдан зиёд фуқароларни тиббий кузатувга олган барча-барча тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси мужассам», — дейилади хабарда.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 2 апрель, пайшанба куни, коронавирусга чалинган беморларнинг 13 нафари соғайиб, реабилитацияга чиқарилганди. Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинган жами 298 нафар бемордан 30 нафари буткул соғайди.