Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 397 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, инфекция билан касалланганлар сони сўнгги баёнот берилганидан бери 7 кишига ошган. Аввалроқ 6 апрель Тошкент вақти билан соат 9:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 48 нафарга ошиб, 390 кишига етгани ҳақида маълум қилинган эди.

5 апрель, якшанба куни, мамлакатда илк касалланиш ҳолати қайд этилганидан бери 30 нафар бемор соғайгани маълум қилинди. Шу вақтгача Ўзбекистонда касалликдан икки киши вафот этган. Шунингдек, Нью-Йоркнинг Бруклин қисмида икки ўзбекистонлик — бир эркак ҳамда бир аёл коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1,3 миллион кишига, қурбонлар сони эса 70 минг кишига яқинлашган.