Хорижий давлат (9 та)да бўлиб турган 23 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган, улардан 3 нафари вафот этган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Авазбек Ҳожиметов 7 апрель куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, хориждаги Ўзбекистон фуқаролари орасида ҳам коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айни пайтда қуйидаги мамлакатларда бўлиб турган ўзбекистонликларда касаллик аниқланган:

  • Австрия — 1 нафар;
  • Арманистон — 1 нафар;
  • АҚШ — 10 нафар;
  • БАА — 1 нафар;
  • Жанубий Корея — 1 нафар;
  • Покистон — 5 нафар;
  • Россия — 1 нафар;
  • Таиланд — 1 нафар;
  • Қозоғистон — 2 нафар.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ушбу фуқаролар ва уларнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.

Аввалроқ Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик (бир аёл ва бир эркак) коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. 6 апрель куни яна бир нафар ўзбекистонлик Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этган. Шунингдек, Арманистон, Қозоғистон ва Австриядаги Ўзбекистон фуқароларида коронавирус аниқлангани маълум қилинган эди.