Карантин кимгадир чексиз дам олиш имконияти, кимгадир ортиқча вазн, кимгадир битмас-туганмас уй юмушлари-ю, яна кимгадир маҳзун соғинч тақдим этяпти. «Дарё» ўзбекистонликлар бу кунларни қандай ўтказаётганига қизиқиб кўрди.

Биз карантинда юртдошларимиз қандай кайфиятда ва нималар билан банд эканликларига қизиқдик. Тўплаган ва сизга тақдим этаётганларимиздан чиқарган хулосамиз шу бўлдики, Ўзбекистон бугун ваҳимада эмас, Ўзбекистон позитивлик билан касалликни енгиб ўтишга шай.

Куни кеча Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ўз Telegram каналида ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди:

Бугун қадриятларимизга хос бўлган бирдамлик ҳар қачонгидан кўра кўпроқ муҳим. Мамлакатимизда #COVID_19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида Президентимиз муҳим фармон ва қарорларни имзоладилар. Махсус комиссия томонидан ҳам кечиктириб бўлмас ишлар амалга оширилмоқда.

Карантинда бўлган ҳамюртларимиз коронавирусдан соғайгани ҳақидаги хушхабарлар ҳар биримизнинг қалбимизга қувонч улашмоқда. Албатта, бунда фидойи шифокорларимизнинг ўрни беқиёс. Уларга ҳар қанча таъзим айласак арзийди! Бундан ташқари, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа масъул идоралар мутахассисларининг меҳнатини ҳам эътироф этиш зарур.

Азиз ватандошлар! Сизларга мурожаат қилмоқчиман. Кўпгина машаққатларни енгиб чиққан мард ва олийжаноб халқимиз азалдан оғир-вазмин бўлиб, синовли кунларда бирлашиб келган. Бугун ана шундай қадриятларимизга хос бўлган бирдамлик ҳар қачонгидан кўра кўпроқ муҳим.

Уйда қолиб, санитария-гигиена қоидаларини унутмайлик! Қачонки жипслашиб, мутахассисларнинг тавсияларига, қолаверса, карантин даврида тартиб-интизомга қатъий риоя қилсак, шундагина ушбу синовли кунларни тезроқ енгамиз.

Унутманг, масъулиятли бўла олиш билан нафақат ўзимиз ва яқинларимизни, балки бутун инсониятни асраб қоламиз!

Бош муҳаррир, журналист ва блогер Муҳрим ҳам Telegram каналида биз ҳақимизда ёзади:

«Дарё» Ўзбекистонда коронавирусга чалинган биринчи бемор эълон қилиниши билан, 16 мартдан эътиборан, масофадан ишлаш тартибига ўтган (2020 йил ҳисобидан таҳририятдаги охирги тўлақонли иш куни 13 март, жума бўлди) — ходимларнинг барчаси уйдан ишлаяпти. Ўтган вақт ичида ўзим ишхонага икки марта, зарурат билан бордим — аввалига компьютер олиб келиш учун, кейинги сафар бир-икки ҳужжатга имзо чекиш учун (охирги ҳафта кўчага фақат икки марта, 15 дақиқага чиқдим).

«Дарё» коронавируснинг таъсирини март бошидаёқ ҳис қилганди — ходимларимиздан бири Испания сафаридан қайтгач, таҳририят аъзолари унинг уйда карантинда қолишини сўрагани учун (эҳтиёт шарт) ўша ходимимиз икки ҳафта давомида уйидан ишлади. Ана энди ишга чиқади деганимизда, бутун таҳририятни уйдан ишлашга ўтказдик. Начора, элга келган тўй — сал ноқулай бўлса-да, ҳозир уйда ўтириб қаҳрамон бўладиган вақт.

Ёшлар иттифоқи жамоаси ҳам уйда қолган ва дарсларга қатнай олмаётган ёшларнинг вақтини самарали ўтказиш мақсадида турли лойиҳалар ташкил қилмоқда. Шундай лойиҳалардан бири «Tezyoz.uz» лойиҳасидир.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ хабар ва янгиликларни оммага етказиш учун ташкил қилинган @koronavirusinfouz расмий Telegram канали жамоаси мана бу челленжни бошлаб берди. Сиз ўз исмингиз акс этган суратни юклаб олишингиз ва тармоқлардаги шахсий саҳифангизга жойлаштиришингиз мумкин:

Фото: Telegram/ «Koronavirusinfo.uz»

Facebook ва Instagram’да мана бундай челленжлар ҳам бошланиб кетди:

Уйдан чиқиш тавсия этилмаётганидан буён барчамизнинг кунимиз электрон қурилмаларга қолгани тайин, навбатдаги сурат ҳам буни кўрсатиб турибди.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Карантин бошланган кунларданоқ, деярли, барча бекажонлар ўзларининг пазандалик маҳоратларини кўрсатишни бошлади. Мақола давомида сиз ҳам бунга амин бўласиз. Навбатдаги суратда эса антиқа таомлар тасвирланган, балки сиз ҳам аллақачон шундай таом тайёрлаб кўргандирсиз.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Карантин даврида озиқ-овқат дўконлари, деҳқон бозорлари билан бир қаторда қуйидаги каби тайёр овқат харид қилиш мумкин бўлган ерлар карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ва иш фаолияти ўзгарган тартибда хизмат кўрсатмоқда.

Фото: Facebook

Ҳазил ўз ўрнидаку-я, лекин қуйидаги суратда назарда тутилган фикрда ҳам қисман бўлса-да, жон бор. Дўконга чиқиш ҳам шу жумладандир…

Скрин: «Дарё»

Коронавирус бизнинг «Чопра Соҳиб»ни ҳам шуҳрат зинапоясида анча юқори поғонага чиқарди. Соҳибнинг шеърлари YouTube’да ҳам айланишга улгурди. Соҳиб эса ижод қилишда давом этмоқда:

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Карантин бошлангандан буён ҳамма ниманидир санаш билан банд. Кимлардир бир килограмм гуручда нечта бошоқ борлигини кашф қилган бўлса, бу йигит ниманинг сонини аниқлаганини қаранг. Бир сўз билан айтганда «вапши маладес».

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Карантин кўпчиликнинг олдига озиш муаммосини қўядиган кўринади. Бу кетма-кет тайёрланаётган мемлару ёзилаётган постларнинг мазмунидан ҳам билиниб турибди.

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Навбатдаги сурат ва унинг изоҳи кишини аллақандай ўзгача ҳолатга солади. Ҳозир барчамиз ич-ичимиздан шу ҳолатда бўлсак керак…

Скрин: «Дарё»

Умумий қилиб айтганда, карантинда ҳамма ўзи учун қандайдир қизиқарли юмуш топиб олган.

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Карантин илм-фанни ҳам ривожлантиряпти, дейишса ишонасизми? Қуйидаги қаҳрамонимиз карантинни энг керакли юмушлар билан ўтказаётгани ва бундан завқ олаётгани, шубҳасиз.

Скрин: «Дарё»

«Аввал лентамда нуқул чиройли қизлар расми айланарди, ҳозир эса фақат овқатлар», дея ёзган эди кимдир. Бизнингча, ҳаммада шу муаммо бўлса керак.

Скрин: «Дарё»

Карантинда аёллар олдида турган энг долзарб масалалардан яна бири бу – болалар. Ижтимоий тармоқлар боғча опалар-у ўқитувчиларга тасанно ўқилган изоҳларга тўлиб тошмоқда.

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Навбатдаги суратда қадрдон қўшнилар ижтимоий масофа сақлаган ҳолда суҳбат қурмоқда.

Скрин: «Дарё»

Дўконга бадарға қилинаётган мушук ҳеч кимни кулдирмай қолмаса керак. Лекин мушукларингизни ҳам эҳтиёт қилинг, сўнгги янгиликларга кўра Ухандаги мушукларнинг 15% ида вирус аниқланибди.

Скрин: «Дарё»

Навбатдаги сурат шунчаки кайфият учун.

Фото: Facebook

Скрин: «Дарё»

Ижтимоий тармоқларда #uydaqoling, #bizuydamiz, #uydahayotbor ҳештеглари оммалашиб кетди.

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Челленжлар болажонлар иштироки билан янада қизиқарли ўтмоқда.

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Карантинда санъаткорлар ҳам уйда қолишмоқда.

Фото: Instagram

Скрин: «Дарё»

Қуйидаги сурат ва унга ёзилган изоҳ ҳам юзингизга беихтиёр табассум уйғотиши, шубҳасиз.

Скрин: «Дарё»

Карантинда мана бундай фикрга келган шоввозлар ҳам топилади.

Скрин: «Дарё»

Карантин даврида гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилиши ортидан аёлларимиздан яна бир позитив.

Скрин: «Дарё»

Карантинда бажариш мумкин бўлган энг қизиқарли ва фойдали ишлардан яна бири китоб ўқиш ва севимли машғулотинг билан шуғулланишдир.

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Катта аудиторияга эга Telegram каналларининг аксарияти ўз номига «уйда қолинг» қўшимчасини киритиб, челленжга қўшилди. Бу, албатта, яхши ташаббус, яхши чорлов.

Скрин: «Дарё»

Telegram доимий янгиланиб турувчи стикерлар мажмуасини яратди. Ҳар куни маълумотлари ўзгариб турувчи стикерлар Covid-19’нинг бутун дунё бўйича статистикасини сизга тақдим қилиб туради.

Скрин: «Дарё»

Келинг, энди Twitter бўйлаб саёҳатга отланамиз.

Ушбу номдаги фильмни кўрган бўлсангиз, твит мазмунига тушунасиз.

Қуйидаги твит кўпчилик томонидан меҳнати юксак баҳоланаётган шифокорлар ҳақида.

Уйда ўтирган маъқул:

https://twitter.com/kombinator__/status/1246311203342880769

Семириш муаммоси фақат аёлларни ташвишга соляпти, десак хато бўлади.

https://twitter.com/gumanoid__/status/1246280655434063872

«Домликлар» сизни кечирмайди!

Онлайн дарслардан хабарингиз бордир-а?

Бу гапингизни маникюрга муҳтож аёллар ўқиб қолмасин.