Америкада жойлашган бир неча лабораторияларнинг олимлари янги турдаги COVID-19 коронавируси инфекцияга чалинган организм ҳужайраларига ҳужум қилиши тасвирланган суратни эълон қилди.

Фото: NIAID

Дастлабки маълумотларга кўра, SARS-CoV-2 нафақат ўпкада, балки нафас олиш йўлларининг юқори қисмларида, шунингдек, инсон ичакларида кўпаяди. Аниқланишича, томоқдан олинган шиллиқ намунасининг вирусли РНКсини тест қилиш касаллик белгилари пайдо бўлмаганида ҳам самарали ҳисобланади.

Бу янги вирусни 2003 йили ўткир оғир респиратор синдромини (атипик пневоминия) келтириб чиқарган SARS-CoV’дан ажратиб туради.

Уни нафас олиш йўлларининг юқори қисмидан олинган таҳлиллар ёрдамида доим ҳам аниқлаб бўлмаган, вирусли РНКнинг зичлик чўққиси кейинроқ содир бўлган.

Фото: NIAID

Тахминларга кўра, янги вирус касалликнинг дастлабки босқичларида — белгилар нафас олиш йўлларининг юқори қисмига инфекция тушганини кўрсатган вақтда фаолроқ тарқалади.

Бу каби хулосага Бундесвер микробиология институти тадқиқотчиси Роман Вельфел бошчилигидаги Германия ва Буюк Британия олимлари келган. Уларнинг иши 1 апрель куни Nature журналида чоп этилган. «Korrespondent.net» коронавируснинг олимлар томонидан микроскоп остида суратларни тўплаб тақдим этди.

Фото: NIAID

Фото: NIAID

Фото: NIAID

Фото: NIAID

Фото: NIAID

Фото: NIAID

Фото: NIAID

Фото: NIAID

Фото: NIAID

Фото: NIAID