NASA сирли тизмалар аниқланган Қуёшнинг энг тиниқ суратини намойиш этди. Бу ҳақда Ланкашир марказий университети расмий сайтида хабар берилган.

Фото: NASA

Университет ходимлари NASA билан ҳамкорликда қуёшнинг тарихдаги энг юқори пикселлар суратини яратди. Бунинг учун Hi-C суборбитал телескопидан фойдаланилган. У Қуёш юзасидаги майдонни 70 километр квадратгача ажратиб кўрсата олади, бу эса юлдуз ўлчамининг 0,01 фоизини ташкил этади.

Астрономлар олинган суратларда магнит тизмаларни аниқлаган. Улар бир неча миллион даражага қадар қизиган плазма ва электрлаштирилган газ билан тўла. Бу турдаги тизмалар эни 500 километрга яқинлашади.

Фото: NASA

Фото: NASA

Фото: NASA

Мутахассислар ҳозича ушбу магнит тизмалар қандай пайдо бўлгани, улар юлдуз тебранишларига ёки нур сочишига таъсир кўрсатиш-кўрсатмаслиги борасида аниқ жавобга эга эмас.