Коинот чексизлик, гўзаллик ва мукаммаллик рамзи. Уни тадқиқ этишнинг охири, англашнинг ниҳояси йўқ. Коинотни тушуниш ва англаш учун йиллар камлик қилади, уни ҳар ким ўзича талқин қилади. Фақат бир нарса аниқки, инсонлар қалби ва коинот ўртасида кўринмас ип бор: сенинг истак ва хоҳишларинг самога кўтарилади, коинот узра айланади. Фикрлар моддийлашиши, ниятлар рўёби аниқ экан, ҳар бир хаёл ва орзу учун масъулиятни ҳис эт: ўзинг ва само олдидаги масъулиятни.

Фото: Art people Gallery

Бугун, 12 апрель Халқаро авиация ва космонавтика куни муносабати билан эътиборингизга коинот ҳақидаги иқтибосларни тақдим қиламиз.

«Инсон коинотни тушуниши мумкин, лекин ўзини эмас. Инсон ва унинг ички ‘мен’и ўртасидаги масофа баъзида юлдузлар орасидаги масофадан-да узоқроқ бўлади». Гилберт Кит Честертон

«Коинотда ҳаёт топилгач, ерда ҳаётнинг қандай пайдо бўлгани аниқ бўлади». Ванга

«Космосда тонг отмайди». Рэй Брэдбери

Фото: National Geographic

«Коинотда ҳеч нима йўқолмайди». Станислав Лем

«Йулдузлар қоронғуда кўринади». Ральф Уолдо Эмерсон

«Бизнинг олам коинот мураккаблиги билан солиштирилганда тупроқ қуртининг миясига ўхшайди». Харуки Мураками

Фото: Time

«Осмондаги юлдузлар биздан узоқда бўлгани ва биз улар ҳақида ҳеч нима билмаганимиз учунгина аниқ ва бенуқсон кўринар, балки». Генрих Гейне

«Тушунинг, коинотдан одамлар қилаётган барча қабиҳ ишлар кўринади. Ҳамма ҳаммаси». Алан Пол

«Даҳолик — коинот билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиб, ердаги алоқани йўқотиш». Анатолий Раҳматов

«Асосийси, коинот ва унинг бениҳоя экани». Рэй Брэдбери

«Коинотга уча олмасанг шундай қилгинки, коинот сенинг олдингга келсин». («Марс 2004» фильмидан)

Фото: Sciense

«Инсон коинот чегараси ҳақида ўйлашни бошлаши билан даҳшатга тушади, чунки коинотнинг ниҳояси йўқ». Найк Борзов

«Ҳаёт менсиз ҳам давом этади. Ҳозир бўлмаса, 10 ёки 20 йил кейин барибир йўқ бўламан. Коинотдан туриб қаралса, қачонлигининг нима фарқи бор?». Ирвин Ялом

«Коинотни суперменлар эмас, оддий одамлар забт этишини ҳаётнинг ўзи кўрсатади». Юрий Гагарин

«Юлдузларга етиб бўлмаслигини ҳар қайси тентак ҳам билади, донолар эса тентакларга эътибор бермай, уринишда давом этади». Гарри Андерсон

Фото: Wallpapaer Flare

«Мушакбозлик бошланганида бошқа ҳеч ким юлдузли осмонга қарамайди». Мария фон Эбнер-Эшенбах

«Космик диалог бўлмайди. Коинотда фақат монолог бўлиши мумкин». Станислав Лем

«Биз коинотни забт этдик, аммо ўз ички дунёмизнимас». Жорж Карнин

«Сўз одамга, товуш табиатга, сукунат коинотга тегишли». Ошо