Юрий Гагарин 1961 йил 12 апрель куни инсоният тарихида биринчи бор космосга парвоз қилган инсонга айланган. Шу сабабли ҳар йили ушбу кун — Космонавтика куни сифатида нишонланиб келинади. Космоснинг инсонлар томонидан ишғол этилиши айнан ўша ондан бошланган. «Коммерсантъ» энг ёрқин космик ҳодиса ва воқеалар тасвирланган суратларни тўплаб тақдим этди.

Сатурн. Орқа тарафидан қуёш ёритиб турган сайёранинг сурати Cassini космик аппарати ёрдамида олинган.

Фото: NASA

Бир нечта кадрлардан қилинган композицион сурат. Халқаро космик станция қисқа тутилиш вақтида Қуёш диск бўйлаб ҳаракатланмоқда.

Фото: NASA

Hubble телескопи астрономлар «капалак» деб атайдиган туманликни суратга олишга муваффақ бўлган. Унинг қанотлари икки ёруғлик йилига тенг — бу сўнаётган юлдузнинг газлар оқими.

Фото: NASA

Улкан қизил доғ — Қуёш тизимидаги энг кучли атмосфера қуюни. Юпитер сайёрасидаги антициклон бўронлари оқибатида юзага келадиган доимий босим зонаси. Ушбу доғнинг ўлчами тахминан Ер диаметридаги учта сайёрага тенг.

Фото: NASA

Чурюмова/Герасименко кометаси, 152 километр узоқликдан суратга олинган. Европа космик агентлиги ушбу объектни комета юзасига тарихда илк бор қўнишга муваффақ бўлган Rosetta сайёралараро автоматик станцияси ва зонд ёрдамида ўрганган.

Фото: NASA

Халқаро космик станция томонидан олинган композицион сурат. ХКСнинг ўзига ўрнатилган камера ёрдамида олинган суратлар серияси. Космонавтлар Ер атмосферасидаги бўронларни ўрганмоқда.

Фото: NASA

«Восток» космик кемасининг кабинасидаги биринчи космонавт Юрий Гагарин. 1961 йил 12 апрель

Фото: NASA

Астронавт Базз Олдриннинг Ой юзасидаги изи. 1969 йилнинг июлида Американинг «Аполлон-11» космик кемаси биринчи бор Ернинг табиий йўлдоши юзасига қўнган.

Фото: NASA

NASA астронавтни Брюс Маккэндлесс очиқ космосда ҳеч қандай хавфсизлик тизимисиз ишлаган илк ва ягона инсонга айланган. 1984 йили у очиқ космосга икки маротага чиқиб, индивидуал двигатель қурилмасини синовдан ўтказган.

Фото: NASA

Hubble космик телескопига техник хизмат кўрсатаётган астронавтлар очиқ космосда.

Фото: NASA

Астронавтлар Жон Грюнсфелд ва Эндрю Фейстал Hubble космик телескопига техник хизмат кўрсатиш вақтида.

Фото: NASA

Халқаро космик станциянинг Dicovery шаттлидан туриб қаралгандаги кўриниши. Станциянинг узунлиги 51 метрга, эни фермалари билан бирга — 109 метр, баландлиги 20 метр, оғирлиги 417,3 тоннага тенг.

Фото: NASA

Астронавт Николь Стотт Халқаро космик станциянинг қуёш панеллари фонида.

Фото: NASA

Dragon юк ташишга мўлжалланган космик кемаси тунги шаҳар фонида ХКС томон учмоқда.

Фото: NASA

Россиянинг «Союз» кемасига техник хизмат кўрсатиш жараёни.

Фото: NASA

NASA астронавтни Крис Кэссиди Халқаро космик станция бортидан Ерни суратга олмоқда.

Фото: NASA