Дунёга машҳур италиялик тенор Андреа Бочеллининг Пасха байрами муносабати билан бўм-бўш Милан соборида берган концерти бир суткада YouTube’да томоша қилишлар сони бўйича рекорд ўрнатди.

Кадр: YouTube

Қўшиқчининг чиқиши бир сутка ичида 26,5 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган бўлиб, айни вақтда 32 миллиондан ошиб кетган.

Бочелли орган чалувчи Эмануэль Вианелли билан биргаликда концерт берган. Хусусан, тенор Шубертнинг «Ave Mariа» композициясини ижро этган.

62 ёшли қўчиқчи ўз чиқишини коронавирус пандемиясида азият чеккан Италияга бағишлади. Унинг таъкидлашича, ушбу концерт Италия ва бутун дунёга севги, шифо ва умид номаси ҳисобланади.