Ўзбекистон Марказий банкининг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан хабар берилди.

Фото: «Дарё»

Маълум қилинишича, Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги навбатдан ташқари йиғилиши қарорига асосан Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди.

Ушбу қарор бўйича 15 апрель, чоршанба куни, соат 11:00 да ташкил этиладиган Марказий банк раиси иштирокидаги онлайн брифингда батафсил маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 5 март куни ўтказилган йиғилиш қарорига асосан асосий ставкани 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирган эди. Ўзбекистонда Марказий банкнинг асосий ставкаси ва фоиз коридори 2020 йилнинг 1 январдан жорий этилган.

Аввалроқ Ўзбекистон Марказий банки доллар курсининг кескин ўсгани сабабини маълум қилган эди. Ўзбекистон банклари 14 апрель куни долларни 9750—9840 сўмдан сотиб олиб, 9850 сўмдан сотишни бошлади.