Америкалик сенатор Митч Макконнелл парламентчиларнинг навбатдаги мажлисидан сўнг фоега чиқиб журналистларга интервью берди, деб ёзади Esquire.

Фото: Reuters

Ушбу мулоқот ижтимоий масофаланиш қоидаларига риоя этган ҳолда ўтказилди: журналистлар сенатордан узоқроқда туриб, унга томон диктофон ва микрофонларини узатди.

Интервью жараёнини Reuters фотографи Том Бреннер тарихга муҳрлади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу сурат «Гарри Поттер» фильмидаги саҳнани эслатаётганини ёзиб қолдирди: айлана бўйлаб сеҳрли таёқчаларини чўзиб турган сеҳргарлар, марказда эса Волан-де-Морт турибди.

«Нима учун бу ҳолат сеҳр вазирлигининг етти сеҳргари Митчни тутиш учун бор имконини ишга солаётганга ўхшайди?», — деб ёзди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Фото: Esquire

Фото: Esquire