Буюк Британияда ўн йилликнинг энг машҳур қўшиқлари номи эълон қилинди, деб хабар беради BBC.

Фото: Getty Images

Таъкидланишича, рейтинг композицияларнинг Британия радио ва телевидениесида қанчалик кўп янграгани ҳисобига тузилган. Шундай қилиб, рўйхатнинг бошидан Фаррел Уильямснинг Happy қўшиғи ўрин олди. У «Жирканч камина 2» (Despicable Me) мультфильми учун саундтрек сифатида ишланган.

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан Аделнинг Rolling In The Deep қўшиғи ўрин олди. Адель иккинчи альбомидаги айнан ушбу қўшиғи сабаб учта «Гремми» мукофотини қўлга киритган.

Кучли учликка Маrооn 5 гуруҳи ва Кристина Агилеранинг Mover Like Jagger композицияси якун ясаган. Шунингдек, ўн йилликнинг энг яхши қўшиқлари қаторидан қуйидаги қўшиқлар ҳам ўрин олди:

  • Get Lucky — Daft Punk, Фарелл Уильямс ва Нил Рожерс ижросида;
  • Can’t Stop The Felling! — Жастин Тиберлейк;
  • I Gotta Felling — Black Eyed Peas гуруҳи;
  • Uptown Funk — Марк Ронсон ва Бруно Марс ижросида;
  • Counting Star — One Republic коллективи;
  • Forget You — Си Ло Грин;
  • Sen On Gire — Kings of Leon гуруҳи