Ўзбекистонда 15 апрель куни соат 2:00 дан 12:00 га қадар сунъий йўлдошларга телеканаллар сигналларини етказиб берувчи қурилмаларда режали профилактика ишлари олиб борилади.

Фото: «Дарё»

Шу муносабат билан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, 44 тагача хорижий телеканал ретрансляциясида вақтинчалик тўхталишлар юзага келиши мумкин.

Қайд этилишича, бу ҳолат UzDigital-TV ҳамда «Ўзбекистон Кабел Телевиденияси» компаниялари орқали барча кабел ва ИП-телевидение тармоқларида ретрансляция қилинадиган телеканалларга алоқадор.