Аэронавтика ва космик маконни тадқиқ этиш миллий бошқармаси (NASA) «Хаббл» телескопининг коинотга учирилганига 30 йил тўлиши муносабати билан ўз сайтида янги сервисни ишга туширди.

Фото: NASA

Фойдаланувчилар ўзларининг туғилган кунини белгилаб (ёки бошқа исталган кунни), телескоп ўша куни қаерни кузатганини билиб олишлари мумкин.

«‘Хаббл’ коинотни кунига 24 соат, ҳафтасига етти кун тинимсиз кузатади. Бу эса телескоп ҳар куни қандайдир космик мўъжизани кузатган бўлиши мумкинлигини англатади», — дейилади NASA хабарида.

Масалан, 2011 йилнинг 13 апрель куни «Хаббл» Аbell 2261 галактикалар тўпланишини суратга олган.

Фото: NASA

Суратларга #Hubble30 хештегини белгилаб, ижтимоий тармоқларда ҳам улашиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Хаббл» телескопи Ер орбитасига 1990 йилнинг 24 апрелида олиб чиқилган.