АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг космик қўмондонлиги Россия 15 апрель, чоршанба куни, тўғридан-тўғри тутишга қодир сунъий йўлдошга қарши ракетани синовдан ўтказганини маълум қилди.

Фото: «Military.com»

Қўмондонликнинг таъкидлашича, ушбу ракета Ернинг паст орбитасидаги сунъий йўлдошни уриб туширишга қодир. Синов Америка суъний йўлдошини кузатган «Космос 2542» ҳамда «Космос 2543» космик сунъий йўлдошларининг манёвридан кейин амалга оширилган.

Шу билан бирга, АҚШ Давлат департаментининг 2019 йил бўйича ҳисоботида ёзилишича, Россия ядровий қуролни ҳам синовдан ўтказган бўлиши мумкин. Давлат департаментининг таъкидлашича, Москва ушбу синовлар ҳақида Вашинтонни огоҳлантирмаган. Ҳисоботга кўра, АҚШ Россия неча маротаба синов ўтказганини билмайди ва синовлар 2019 йилда ҳам ўтказилган ёки ўтказилмагани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг февралида президент Путин Россиянинг келажак қуроли ҳақидаги тафсилотларни маълум қилганди.