Америкалик рэпер ва қўшиқлар муаллифи Pitbull (Армандо Кристиан Пеерес Акооста) I believe that we will win (Ишонаман, биз ғалаба қозонамиз) қўшиғини тақдим этди. Қўшиқда инсониятнинг коронавирус устидан ғалабаси ҳақида куйланади, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: Getty Images

«Исталган турдаги вирусдан тез тарқаладиган нарса нима эканлигини биласизми? Қўрқув. Гап у ҳақда кетганида сиз ҳамма нарса ҳақида унутиб қочишингиз ёки ўрнингиздан туриб курашишингиз мумкин. Сизга мен нимага ишонишим ҳақида айтишимга изн беринг: биз ҳаммасини енгиб ўтамиз ва оёққа турамиз. Ғалаба қозонамиз», — деб куйлайди Pitbull.

Тарона спорт мусобақаларидаги фанатларнинг қийқириғи руҳида куйланган.

«Биз бу пандемияни енгамиз», «Биргаликда енгишимизга ишончимиз комил», «Ҳозир айнан шундай мусиқа бизга керак», дея изоҳлаган YouTube фойдаланувчилари.

Қайд этилишича, ушбу қўшиқдан тушган маблағ Feeding America (АҚШнинг оч аҳолисига овқат етказиб бериш) ва Tony Robbins Foundation (кекса инсонлар, болалар, маҳкумлар ҳаётини яхшилаш) хайрия жамғармаларига йўналтирилади.