Марсни разведка қилишга юборилган HiRISE камерали сунъий йўлдош «Қизил сайёра» юзасининг жануби-ғарбий қисмида, Мелас Чашма каньонида, ноодатий суратларни тасвирга олишга муваффақ бўлди. Суратлар Аризона университетининг сайтида эълон қилинди.

Фото: Аризона университети

Суратлар 2007 йилнинг июлида олинган, бироқ дастлабки ракурс тадқиқотчиларга қизиқарли детални пайқаш имконини бермаган. Олимларнинг аниқлашича, суратга олинган ҳудуд рельефи Хитой аждарининг чизгиларни ёдга солади.

«Биз Мелас Чашма жануби-ғарбидаги материалнинг суратини ағдариб кўрганимизда у афсонавий Хитой аждарининг кўринишини ёдга солиб юборди», — дейди тадқиқотчилар.

Бу Марс юзасида дуч келинган биринчи ғайриоддий топилма эмас. Бунга қадар тадқиқотчилар «Пакмен»ни, шунингдек, «Юлдузли йўл» сериалидаги юлдузли флотнинг логотипига ҳам дуч келган.