Ўзбекистонда 18 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 21 кишига ошиб, 1490 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ 18 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1469 тага етгани хабар қилинган эди.

Шундай қилиб, 18 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ  85 та янги ҳолат тасдиқланди. Таққослаш учун, 13 апрель куни 133 та, 14 апрель куни 167 та, 15 апрель куни 137 та, 16 апрель куни 47 та, 17 апрель куни эса 56 та ҳолат аниқланган эди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг беш нафари вафот этди, 194 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.