Италиянинг Пиза провинциясида ит уйдан қочиб кетди ва коронавирусга чалинган эгаси жон бераётган шифохонани излаб топди, деб ёзади Newsweek.

Фото: Newsweek

Етти ёшли Стелла лақабли итнинг эгаси коронавирусни юқтирган. Эркак шифохонага олиб кетилганида Стелла уйда ёлғиз қолди. Ит эгасидан хавотир олиб, уйдан чиқган ҳамда у олиб кетилган шифохонани излаб топган.

Стелла бунинг учун бир неча километр масофани босиб ўтган.

Ит шифохона олдида эгасини беҳуда кутди: эркак коронавирусни енга олмади ва жонлантириш бўлимида вафот этди.

Стелла ҳақида жониворларни ҳимоя қилиш ташкилоти вакиллари Facebook’да пост ёзиб қолдирди. Шундан сўнг марҳумнинг яқинлари итни боқиб олди.