Олимлар Ер сайёраси магнит майдонининг «товуши»ни тақдим этди. Аудиоёзув Европа космик агентлигининг Twitter’даги саҳифасида пайдо бўлган.

Фото: NASA

Таъкидланишича, аудиоёзувни BepiColombo аппарати магнитометр ёрдамида амалга оширган. У Европа ва Япония космик агентликлари — ESA ҳамда JAXA миссияси доирасида ишлайди.

BepiColombo 2018 йилда учирилган. Унинг асосий вазифаси Меркурий сайёрасининг товушини ўрганиш. Сайёра атрофида олти маротаба айланишни амалга оширганидан сўнг, аппарат Венерани ҳам икки марта айланиши керак бўлади.