Ўзбекистонлик бир неча санъаткор Рамазон ойини мадҳ этувчи қўшиқни биргаликда ижро этиб, унга ўзига хос клип ҳам суратга олди. Тарона «Рамазон келди» деб номланади.

Қўшиқ матнини Аброр Мухтор Али ёзган, мусиқаси эса Иқбол Муҳаммад томонидан басталанган. Фарҳод Саидов, Абдурашид Йўлдошев, Улуғбек Отажонов, Достон Убайдуллаев, Афзал Ҳусанов, Музаффар Абдуазимов, Қиличбек Мадалиев каби таниқли ва яна бир неча ёш хонандалар қўшиқни уйларидан туриб ижро этган.