Мажбурий ижро бюросининг Янгиобод туман бўлими томонидан туман «Агросервис» МТП ҳисобидан 16 нафар фуқарога жами 65,2 миллион сўмлик иш ҳақи ундириб берилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2019 йил 12 июндаги қарорига кўра, Янгиобод туман «Агросервис» МТП ҳисобидан фуқаро Х.Холиқназаров фойдасига 31,9 миллион сўм, фуқаро З.Эшонқулов фойдасига эса 11,5 миллион сўм миқдоридаги иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари МИБ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу пул маблағлари тўлиқ ундирилиши таъминланган.

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Қайд этишларича, фуқаро З.Эшонқулов бетоблиги сабабли нақд пуллар МИБ туман бўлими ходимлари томонидан унинг хонадонига етказиб берилган.