Америкалик модель ва тадбиркор, Forbes рейтингига кўра, 2020 йилда иккинчи марта дунёдаги энг ёш миллиардер аёл деб топилган 22 ёшли Кайли Женнер Лос-Анжелесдаги Холмби-Хиллз шаҳридан 36,5 миллион долларга қаср сотиб олди, деб ёзади Hello.

Фото: Instagram / @kyliejenner

Қайд этилишича, ушбу қасрда ўз даврида Майкл Жексон истиқомат қилган.

«Курорт мажмуаси» деб аталувчи ушбу қасрнинг умумий майдони 1800 метр квадратни ташкил этади. Унда 7 та ётоқхона, 14 та ваннахона, барча зарур шарт-шароитларга эга ошхона, очиқ ва ёпиқ уй кинотеатри, бир нечта бар, ўйин хоналари ва спорт зали мавжуд. Ҳовлида эса бассейн ва баскетбол майдончаси ҳам бор.

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello

Фото: Hello