Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Зиёда, Ҳосила Раҳимова, хонандалар Озода Нурсаидова, Муниса Ризаева, Дилсўз, Умидахон, Дилдора Ниёзова ҳамда «Браво» кулги жамоаси аъзоси Шаҳло Зоитова «Рамазон келди» қўшиғини биргаликда ижро этди.

Ушбу таронанинг эркак санъаткорлар томонидан ижро этилган версияси Туркияда ҳам оммалашди. Мамлакатдаги телеканалларда қўшиқнинг илк версияси намойиш этилмоқда. Таниқли туркиялик хонанда Иброҳим Татлисас ушбу қўшиқни Instagram’даги саҳифасига жойлаштирган.

https://www.instagram.com/p/B_VyvS4ngVi/