Пентагон ўз расмий сайтида номаълум учар жисмлар парвози акс этган видеоларни эълон қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Кадр: YouTube

АҚШ Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича учта видеороликнинг биттаси 2004 йилда тасвирга туширилган, қолган иккита видео эса 2015 йил январида олинган. Учала видео ҳам 2007 ва 2017 йилларда интернетда Пентагон рухсатисиз тарқалган, бироқ АҚШ ҳарбий денгиз кучлари ҳам материалларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган.

«Мудофаа вазирлиги ушбу видеоёзувларни жамоатчилик нотўғри хаёл қилмаслиги учун тарқатаётганини, мазкур видеолар реал эканини билдирган. Видеоёзувлардаги номаълум учар жисмларнинг нима экани ҳозиргача аниқланмаган», — дейилади Пентагон баёноти.

Ҳарбий самолётлардан олинган ёзувлардан учар жисмнинг самолётга ҳам, вертолётга ҳам ёки бошқа учувчи аппаратларга ҳам ўхшамаслиги кўринади.