АҚШ Аэронавтика ва космик маконни тадқиқ этиш миллий бошқармаси Халқаро космик станция парвозининг тезлигини маълум қилди. Бу борадаги тегишли видео NASA’нинг Twitter’даги саҳифасига жойлаштирилган.

Скриншот: Twitter

NASA Халқаро космик станциянинг тезлигини самолётлар тезлиги билан таққослади.

«Самолётлар тезлиги соатига 966 километрга етади, Халқаро космик станция эса Ер атрофида соатига 28 164 километр тезликда ҳаракатланади», — дейилади хабарда.

NASA’нинг қўшимча қилишича, станция осмонда учаётган жуда ёрқин юлдузга ўхшайди.